Тошкент, Навоий ва Термиз 25 август куни Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари орасида энг иссиғи бўлди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра (pdf), шу куни мазкур шаҳарларда ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилган.
Шу куни маъмурий марказлар орасида энг салқин ҳаво Нукус, Урганч, Самарқандда қайд этилди — +32 даража иссиқ. Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида энг юқори ҳарорати қуйидагича бўлди — Бухоро, Жиззах, Қарши, Наманганда +33 даража, Гулистон, Андижон, Фарғонада +34 даража.
Шаҳар ва қўрғонлар орасида энг салқин ҳаво Ангренда кузатилди — +30 даража иссиқ. Тоғли ҳудудлар эса одатдагидек салқин — Қамчиқда ҳаво ҳарорати +23 даражадан, Чимёнда эса +24 даражадан ошмади.
25 август куни кундузи ва 26 августга ўтар кечаси Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмади, энг кучли шамоллар (сониясига 15 метрлик) эса Қорақалпоғистонда қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)