Литва НАТОнинг АҚШ раҳбарлигида шакллантирилаётган халқаро батальони унинг чегараси яқинида жойлаштирилишини истайди. Бу таклифни мамлакат президенти Даля Грибаускайте польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан учрашув чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Грибаускайте хонимнинг фикрича, агарда қўшинлар Польша шарқида жойлаштирилса, улар ҳар бир давлатга оператив тарзда ёрдамга етиб бора олади. Шу тариқа, ҳарбий ихтилоф келиб чиққан тақдирда Болтиқбўйи давлатлари АҚШ ёрдамидан узилиб қолмайди.
Изоҳ (0)