Италия бош вазири Маттео Ренци бошчилигидаги мамлакат ҳукумати зилзила оқибатида зарар кўрган шаҳарларни имкон қадар қисқа муддатларда қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳар бир зилзиланинг ўз тарихи бор, мен буни 2009 йилги Аквилдаги табиий офат билан қиёсламоқчи эмасман. Қарорни зарар кўрган шаҳарлар мэрлари қабул қилади, ўйлайманки, улар янги шаҳарлар қуришни эмас, ўз шаҳарларини тиклашни истайди, ва биз уларга ёрдам берамиз», — деди инфраструктура ва транспорт вазири Грациано Дельрио Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.
У табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича якуний қарор фавқулодда вазият тугаганидан сўнг қабул қилинишини айтиб ўтди.
Охирги маълумотларга қараганда, зилзила оқибатида 278 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)