Футбол бўйича Ўзбекистон ва Буркина-Фасо терма жамоалари иштирокидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Маудрисса Траоре матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар берди «Championat.asia».
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига гол ура олмаган Африка қитъаси термасининг бош мураббийи шогирдлари ёмон ўйнамаганини қайд этди: — «Учрашув натижасидан эмас, ўйин жараёнидан қониқдик. Ёмон ўйнамадик. Мураббий сифатида ўзим учун керакли хулосалар чиқариб олдим».
Буркина-Фасо сафида Тошкентга асосий футболчилар эмас, балки терма жамоага номзод бўлган маҳаллий йигитлар ташриф буюргани маълум қилинди: — «Бу Буркина-Фасо термасининг маҳаллий футболчилардан ташкил топган жамоаси эди. ФИФА куни бўлмагани учун асосий ўйинчилар Тошкентга кела олмади», — деб таъкидлаган терма бош мураббийи.
«Ўйин орқали янги дўстлар орттирдик. ЎФФга ажойиб муносабат учун ташаккурларим. Футбол баҳона Ўзбекистонни яқиндан билиб олдик. Биз бу ерда таътил ўтгазгандек бўлдик. Ажойиб ҳордиқ чиқариб, ортга қайтяпмиз», — дея сўзини якунлади Маудрисса Траоре.
Изоҳ (0)