Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси маркази Харбин четидаги Аньцзя шаҳарчасида автобуснинг бензин ташувчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ўн киши оғир яраланди. Улар шифохонага ётқизилди. Қурбонлар сони ошиши мумкин, негаки шифокорлар жабрланганларнинг уч нафари ўта оғир аҳволда деб ҳисобламоқда.
Автобусда жами 20 киши бор эди.
Изоҳ (0)