Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш Россия Инжирлик базасидан фойдалана олмаслиги, чунки у НАТО аъзоси эмаслигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Куртулмуш, шунингдек, Россия-Туркия алоқаларидаги инқироз енгиб ўтила бошлагани Сурияда тинчликка эришиш учун янги йўллар очишини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия бош вазири Биноли Йилдирим агар бундай зарурат туғилса, Россия Инжирлик базасидан фойдаланиши мумкинлигини истисно қилмаганди. Йилдирим Россия Туркия томонига бундай илтимос билан мурожаат қилмаганини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)