Туркия Россия, АҚШ ва Эронни Сурия шимолида операция бошлаганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Албатта, бутун дунё ҳамжамияти бу операция ҳақида маълумотга эга», — деди Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Қуртулмуш.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳарбий операция мамлакатни террорчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)