Сомали армияси ва Африка иттифоқининг мамлакатдаги миссияси кучлари 23 август, сешанба куни Бай минтақасида «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳининг 8 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Минтақа расмийлари вакилига кўра, жангарилар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган, бироқ Сомали армияси ва Африка иттифоқининг бирлашган кучлари 8 террорчи, жумладан, «Аш-Шабоб» етакчиларидан бири Ҳасан Ганейни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)