Эрон ОПЕК давлатлари учрашувида иштирок этиши ва қазиб олишнинг музлатилишини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг нефть нархи кўтарила бошлади. Бу ҳақда «Ведомости» маълум қилмоқда.
Октябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 1,54 фоизга ошиб, бир баррели учун 49,93 долларга етди, савдолар чоғи 50 долларга ҳам чиқди. WTI туридаги нефть 1,3 фоизга кўтарилди ва бир баррели учун 48,04 долларни ташкил этди.
Reuters манбасига кўра, Эрон Жазоирда 26—28 сентябрда бўлиб ўтадиган Халқаро энергетика анжумани доирасидаги ОПЕК давлатлари учрашувида иштирок этишини тасдиқлаган. Мазкур учрашувда халқаро уюшмага кирмайдиган давлатлар билан қазиб олишни музлатиш ҳақидаги музокаралар тикланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)