Италия марказида 4,9 магнитудали яна бир зилзила рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
RAI News телекомпаниясининг хабар беришича, афтершоклар кенг ҳудудда, шу жумладан, пойтахт Римда ҳам ҳис этилган.
Эслатиб ўтамиз, зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 63 кишига етган.
Изоҳ (0)