Туркиянинг Истанбул шаҳрида рўй берган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milliyet манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Газетага кўра, ҳодиса Отатурк шоҳ кўчасидаги қаҳвахонада содир бўлди. Унинг эгаси ва икки мижоз ўртасидаги баҳсда қурол қўлланган. Қаҳвахонага келган икки эркак жароҳат билан касалхонага олиб кетилди, бироқ уларни сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Изоҳ (0)