Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларидан сўнг Тошкентга қайтиб келган Ўзбекистон делегацияси вакиллари шаҳарнинг қайси кўчаларидан олиб ўтилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Спортчилар Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Навоий кўчаларидан ўтиб, Миллий олимпия қўмитаси биносигача боради. Бино олдида уларни кўплаб мухлислар кутиб олади.
Илгари маълум қилинганидек, минглаб одамлар Рио–2016 қаҳрамонларини кутиб олиш учун кўчаларга чиқди. Тошкентда одамлар пиёда ва машиналарда байроқ кўтарганича спортчиларни кутиб олмоқда. Шаҳарда байрамона кайфият ҳукм сурмоқда.
Изоҳ (0)