Филиппиннинг Палаван оролида истиқомат қилувчи балиқчи ўн йил давомида ўз уйида, тўшагининг остида дунёдаги энг катта марваридни сақлаб келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Марвариднинг вазни 34 килограмм бўлиб, у 100 миллион долларга баҳоланмоқда, деб маълум қилади ABS-CBN портали.
Балиқчи уни 2006 йилда кучли довулдан сўнг топиб олган эди. Марварид лангарга илиниб қолган эди. Лангар кўтарилмаганидан шубҳаланган балиқчи сув остига шўнғиб, марваридни топиб чиқди.
Яқин-яқингача балиқчи марварид неча пул туришини аниқлашга ҳеч қандай қизиқиш билдирмади. Аммо у ёнғин туфайли уйини тарк этишга мажбур бўлди, ўша пайтда у хазинани Пуэрто-Принцесса шаҳри туризм идорасига ходимига кўрсатди.
«Пуэрто-Принцесса» номини олган марварид яқинда кенг жамоатчиликка намойиш этилади. Шаҳар маъмурияти кўпроқ туристларни жалб қилиш мақсадида уни шаҳарда қолдиришни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)