Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Рио—2016 Олимпиадасининг 67 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги турнирида иштирокини бошлади.
Турнир 1/8 финалида швециялик Элин Йоханссонга қарши татамига чиққан Нигора Турсунқулова асосий вақтда 2:2 ҳисобини қайд этди. Қўшимча вақтда эса омад ўзбекистонлик спортчига кулиб боқди.
Нигора Турсунқулова медаллар учун курашини чорак финалда давом эттиради.
Изоҳ (0)