Рио—2016 нинг оғир атлетика бўйича чемпиони Руслан Нуриддиновга атаб чизилган карикатура спортчининг Facebook саҳифасидан жой олди.
Ҳасан Маҳмудов ва Азизбек Одилов томонидан чизилган карикатурада Руслан Нуриддинов уч нафар футбол юлдузини кўтариб тургани акс эттирилган.
Оғир атлетиканинг силтаб кўтариш мусобақасида Нуриддинов 237 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, бу билан Олимпиада ўйинлари рекордини ҳам ўрнатди. Карикатура муаллифлари бу оғирлик Лионель Месси, Златан Ибраҳимович ҳамда Криштиану Роналдунинг умумий оғирлигига тенг эканига урғу берган.
Изоҳ (0)