Рио—2016 да 70 нафар спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси сафида боксчи Шаҳрам Ғиёсов кумуш медални қўлга киритди.

Foto: Olamsport

Фото: Оламспорт

Бокснинг 69 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги мусобақасида иштирок этган Шаҳрам Ғиёсов Риодаги ҳисоб бўйича бешинчи жангида қозоғистонлик Данияр Елеусиновдан енгилди.

Ҳал қилувчи беллашувда у қозоғистонлик рақибига дастлабки икки раундни бой бериб қўйгани учун якунда очколар ҳисоби бўйича ортда қолди.

Шаҳрам Ғиёсов финалга қадар 1/16 финалда испаниялик Юба Сиссокони, 1/8 финалда литвалик Эймантас Станёнисни, 1/4 финалда кубалик Ронел Иглесиасни, 1/2 финалда эса марокашлик Муҳаммад Рабиини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Қайд этиш керак, ўзбекистонлик спортчи таслим қилган сўнги икки нафар боксчи мос равишда Олимпия ва Жаҳон чемпионлари ҳисобланарди.