Индонезияда мамлакат сув ҳудудида ноқонуний балиқ овлаш чоғида қўлга олинган 60 та чет эл кемаси чўктирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Straits Times нашрининг билдиришича, кампания 17 август куни нишонланадиган давлат мустақиллигининг 71 йиллигига мўлжаллаб ўтказилди.
Денгиз ва балиқ хўжалиги вазирлигининг расмий вакили Аҳмад Сантоснинг сўзларига қараганда, операция саккизта туманда ўтказилди.
«Бу Индонезия учун совға бўлиб, ҳукуматнинг қонун ижросидаги изчиллигини намойиш этади», — таъкидлади у.
Илгари Индонезияда шу сабабга кўра қўлга олинган Вьетнам, Хитой ва Филиппин кемалари чўктирилган эди. Бу ҳаракатлар айниқса расмий Пекин тарафидан кескин танқид остига олинган эди.
Изоҳ (0)