Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида илмий ишлар бўйича проректор сифатида ишлаб келган Алишер Ҳайитбоев Фарғона давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ФарДУдан «Дарё»га маълум қилишди.
Алишер Ҳайитбоев Фарғона давлат университети ректори лавозимида Шуҳратжон Тошматов ўрнини эгаллади.
ЎзМУ расмий сайти маълумотларига кўра, кимё фанлари номзоди ҳисобланган Алишер Ҳайитбоев 2015 йилда 15 май куни Миллий университетнинг илмий ишлар бўйича проректори этиб тайинланган эди. У 1992 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.
Бунгача у университетнинг Кимё факультети декани (2013—2015 йиллар), Табиий бирикмалар кимёси кафедраси мудири (2012—2013), Табиий бирикмалар кимёси кафедраси доцент вазифасини бажарувчи (2010—2012), шунингдек, қатор таълим муассасаларида ўқитувчи, Биоoрганик кимё институтида илмий ходим сифатида фаолият олиб борган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)