Рио—2016 Олимпиадасининг оғир атлетика спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ва -105 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Руслан Нуриддинов мамлакат терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим қилди.
Даст кўтаришда 194 килорамм, силтаб кўтаришда 237 килограмм тошни ўзига бўйсундира олган Нуриддинов жами 431 килограмм натижа билан биринчи ўринни эгаллади. «Sports.uz»нинг маълум қилишича, ушбу натижа Олимпиада рекорди сифатида қайд этилди.
Қуйида Руслан Нуриддиновнинг ғалабали онлари муҳрланган фотосуратларни кўришингиз мумкин.
Таъкидлаш жоиз, ушбу баҳсларда бошқа бир ўзбекистонлик спортчи — Иван Ефремов ҳам иштирок этганди. У даст кўтаришда 194 килограмм, силтаб кўтаришда эса 220 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, жами 414 килограмм натижа билан 5-ўринни қайд этди.
Изоҳ (0)