БМТ бош котиби Пан Ги Мун Яман шимолидаги мактаблардан бирига қаратилган авиаҳужумни кескин қоралади. Авиаҳужум оқибатида камида 10 бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
БМТ бош котиби ёзма равишда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилишига кўрсатма берди ва можаро иштирокчиларини халқаро гуманитар ҳуқуқларни ҳурмат қилишга чақирди.
«Бош котиб Яман шимолидаги Саъда вилояти ҳудудида жойлашган мактабга қаратилган ва 13 август куни содир этилган авиаҳужумни кескин қоралади. Ҳужум оқибатида камида 10 нафар бола ҳалок бўлди, кўпчилик жароҳат олди», – дейилади бош котибнинг девонхонаси хабарида.
2015 йилнинг март ойидан буён Саудия Арабистони бир қатор араб мамлакатларининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида «Ансаруллоҳ» хусийлар ҳаракатига қарши авиаҳужумлар ўтказмоқда. БМТнинг маълумотларига кўра, 2015 йилдан буён Яманда 785 нафар бола ўлдирилди. Мингдан ортиқ бола яраланди.
Изоҳ (0)