Рио–2016 Олимпида ўйинлари бокс мусобақасининг -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов кеча, 14 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига дастлабки олтин медални тақдим қилди.
Колумбиялик Юберхен Мартинесга қарши кечган финал жангида Ҳасанбой Дўстматов ҳакамларнинг якдил қарори билан ишончли ғалабани расмийлаштирди. Ўзбекистонликлар Олимпиаданинг бокс мусобақасида олтин медални сўнгги маротаба 16 йил аввал, Синдейдаги Олимпия ўйинларида қўлга киритган, ўшанда Муҳаммадқодир Абдуллаев чемпион бўлган эди.
Қуйида жангдан олинган фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)