Конго Демократик Республикасида 45 тинч фуқаро оммавий қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда Бени шаҳри мери Нйоньи Бванакава маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Агентликнинг билдиришича, фожиа 14 августга ўтар кечаси Шимолий Киву провинциясидаги Бени шаҳрида содир бўлди. Конго президенти Жозеф Кабила воқеа жойига етиб борди. Ҳужум террорчилик акти деб баҳоланмоқда.
Армия вакили Мака Язукая ҳужумни Уганда қуролли гуруҳлари исёнчилари амалга оширганини айтди.
Изоҳ (0)