Туркияда ҳарбий тўнтаришдан сўнг 81494 киши ишдан четлаштирилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазир Биноли Йилдиримнинг маълум қилишича, булар орасида ҳарбийлар, аскарлар ва давлат хизматчилари бор.
4 август куни ички ишлар вазири Эфкан Ала 76 минг киши қўлга олинганини маълум қилган эди.
Исёндан сўнг, шунингдек, 74562 кишининг паспортлари бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)