Филиппиндаги қамоқхоналардан биридан қочиш пайтида граната портлаши оқибатида камида ўн нафар маҳбус ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ҳодиса 11 август, пайшанба куни Параньяке шаҳрида содир бўлди. Маҳбуслар муассаса маъмурияти билан турма шароитларини яхшилаш, хусусан, камералардаги одамлар сонини камайтиришни муҳокама қилмоқчи бўлган. Шу билан бирга, полиция хабар қилишича, учрашувда улар ўқотар ва совуқ қуроллар, жумладан гранаталарни чиқарган ва отишма бошланган, шунда граната ҳам портлаган. Саккиз маҳбус воқеа жойида, яна икки киши касалхонада вафот этди.
Терговчилар фикрича, музокаралар баҳонаси остида улар одамларни гаровга олиб, қамоқхонадан қочмоқчи бўлган. Бундан ташқари, маҳбуслар қўлига қуроллар қандай тушиб қолгани текширилмоқда.
Изоҳ (0)