АҚШнинг Мэриленд штати Силвер-Спринг туманидаги турар-жой мажмуасида маиший газ портлаб кетиши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда NBC телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Аввалроқ телеканал ҳодиса натижасида 20 дан 25 кишигача яраланганини маълум қилган эди.
Портлаш ва ёнғин маҳаллий вақт билан ярим кечага яқин (Тошкент вақти билан 11 август куни 9:00 да) содир бўлди. Қарийб 100 киши зарар етган бинодан эвакуация қилинди, унинг бир қисми портлаш натижасида қулаб тушди, электр узатиш симлари ҳам зарар кўрди.
Изоҳ (0)