Таиланд провинцияларида ва курортларида бир нечта портлашлар содир бўлди, бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жабрланди, деб ёзади «Газета.ru» Nation газетасига таяниб.
Портлашлар Хуахин, Суратхани провинцияларида ва Пхукет курортида юз берди. Суратханидаги портлаш бир аёлнинг ўлимига олиб келди, яна бир киши яраланди. Хуахинда тўрт киши, Пхукетда бир киши жароҳат олди.
Таъкидланишича, Суратханидаги бомба полиция участкаси яқинида портлаган.
12 август куни Таиландда қиролича Сирикитнинг туғилган куни байрам қилинади. Шунингдек, бу кун Оналар байрами сифатида нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.
Аввалроқ Таиланддаги Хуахин курортида иккита портлаш рўй берган, оқибатда 11 киши жароҳатланган эди.
Изоҳ (0)