Рио—2016 Олимпиадасининг 60 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги бокс мусобақасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев ўз юришига чорак финалда якун ясади.
Унинг чорак финалдаги рақиби бразилиялик Робсон Консейсан бўлиб, мезбонлар вакили дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди.
Хуршид Тожибоев бокс мусобақасига 1/16 финалдан қўшилган бўлиб, аввалига қатарлик Ҳоқон Эршекерни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. 1/8 финалда эса у британиялик Жозеф Кординага имконият қолдирмаган.
Қайд этиш керак, Хуршид Тожибоев Рио—2016 чиптасини Тошкентдаги мусобақа чемпионига айланиб, қўлга киритганди. Ўша турнирда бразилиялик Робсон Консейсан ҳам иштирок этган. Олимпиада эса бразилиялик спортчининг қўли баланд келди.
Изоҳ (0)