Рио—2016 Олимпиадасининг 49 килограмм вазн тоифасигача бўлган боксчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматовнинг финалдаги рақиби аниқ бўлди.
Ўзбекистонлик спортчи турнир олтин медалини қўлга киритиш учун колумбиялик Юберхен Мартинес Ривас билан жанг қилади.
Дўстматовдан фарқли равишда колумбиялик спортчи иштирокини 1/16 финалда бошлаганди. У аввалига бразилиялик Патрик Лоуренсони турнирдан чиқариб юборди. 1/8 финалда эса филиппинлик Рожен Ладон устидан ҳам 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Чорак финалда Мартинес Ривас испаниялик боксчи Самуэл Камрона Эредияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда кубалик Хоанис Архилагосни шу ҳисоб билан енгди.
Ҳасанбой Дўстматов турнирга 1/8 финалдан киришган бўлиб, финалга қадар мексикалик, қозоғистонлик ва америкалик спортчиларнинг барчасини 3:0 ҳисоби билан таслим қилиб келди.
Изоҳ (0)