Туркияда муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришдан сўнг 76100 нафар давлат хизматчиси лавозимидан четлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазир Эфкан Ала маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Исённи ташкиллаштиришда алоқадорликда гумонланиб 5171 киши ҳибсга олинди, яна 16 899 киши ҳибсда қолмоқда. Қўлга олинганлар орасида 3000 дан ортиқ полициячи, 7278 ҳарбий, 2288 судья ва прокурорлар, 199 майда амалдорлар бор. Илгари қўлга олинганлардан 3601 киши қўйиб юборилди, озодликка чиқарилган яна 7173 киши ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг назорати остида қолади.
190 ҳарбий хизматчи, шу жумладан, тўққиз генерал қидирилмоқда.
Вазирнинг маълум қилишича, исёндан сўнг жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида ИИВ қўшимча равишда 10000 махсус мўлжал қўшинлари ходимларини ёлламоқчи.
Изоҳ (0)