Хитойнинг Шэньси провинциясидаги Сяньян шаҳрида истиқомат қилувчи аёл иш топа олмаганидан жаҳли чиқиб 22 та банкоматни бузди. Бу ҳақда 10 август куни Sina хабар бермоқда.
Айтилишича, Ли фамилияли 37 ёшли аёл ғишт ва ёғочдан фойдаланган. Кузатув камералари қайдларидан маълум бўлишича, аёл банкоматларга яқинлашиб, уларни бир неча сония давомида урган, сўнг воқеа жойини тарк этган.
Аёл 5 август куни қўлга олинди. У Сяньянга қўшни Ганьсу провинциясида жойлашган Цинъян шаҳридан келгани аниқланди. Аёл эридан ажрашиб, иш қидирганини, аммо топа олмаганини айтди.
Ли етказган зарар 550 минг юанга (87,3 минг доллар) баҳоланмоқда.