2016 йилги Олимпиада ўйинлари пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида 8 август, душанба куни Черногория миллий олимпия қўмитаси ва дипломатик корпус расмийлари тунаб кетилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ичида жиноятчилар бўлган автомобиль аэропортдан келаётган олимпия қўмитаси ва дипломатик корпус вакилларининг машинаси билан ЙТҲни келтириб чиқарди. Ўқотар қурол билан таҳдид қилган жиноятчилар уч кишининг шахсий буюмлари ва Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тақдим қилинган автомобилни олиб қочди», – дея маълум қилди Черногория олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Спорт мансабдорлари ва дипломатларнинг соғлом реакцияси эвазига ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмади.
Қайд этиш керакки, Олимпиада муносабати билан Рио-де-Жанейрода жиноят билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда.
Изоҳ (0)