Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётининг Сурияда қулаши билан боғлиқ ҳолатни «қора кўланка» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Барчангизга маълум бўлганидек, 2015 йилнинг 25 ноябрида самолёт билан юз берган фожиали ҳодиса гўё қора кўланка каби тушди», — деди у.
Аввалроқ Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Алексей Улюкаев Россия—Туркия музокараларида уриб туширилган Су-24 учун товон тўлаш масаласи муҳокама этилмаганлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия самолёти томонидан чегара яқинида уриб туширилган эди.
Изоҳ (0)