«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо футбол оламининг энг худбин футболчиси, жамоанинг янги аъзоси Златан Ибрагимович ўзини қандай тутиши ҳақида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ибрагимович ‘Юнайтед’га келиб, жамоа ўйинчиларини ҳайрон қолдирди. Мени эса йўқ, чунки у билан аввалдан танишман. У яхши йигит. Златан ҳазиллашишни ва ёрқин гапларни айтишни яхши кўради. Ибрагимович яратган образ унинг асл қиёфасидан фарқ қилади. Златан – яхши инсон», – деди Моуриньо.
Изоҳ (0)