Август ойининг бошига келиб Буюк Британияда миллиардерлар сони 130 кишидан 106 кишига қадар қисқарди. «Интерфакс»нинг Financial Times’га асосланиб билдиришича, бунга мамлакат Евроиттифоқдан чиқиш қарорига келганидан сўнг фунт стерлинг қадрининг тушиб кетиши сабаб бўлди.
Wealth-X компанияси ҳисоботида айтилишича, охирги 12 ой мобайнида мамлакатдаги барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 395 миллиард доллардан 295 миллиард долларга қисқарди.
Лондонда 68 нафар доллардаги миллиардерлар истиқомат қилади — бу кўрсаткич бўйича Буюк Британия пойтахти Европада фақат Москвадан ортда қолмоқда.
Wealth-X ҳисоб-китобларига қараганда, бугунги кунда жаҳонда 2473 доллардаги миллиардер мавжуд бўлиб, уларнинг умумий бойлиги 7,68 триллион долларга тенг. Охирги бир йил мобайнида миллиардерлар сони 6,4 фоизга, уларнинг қўлидаги маблағ эса 5,4 фоизга ошди. Бутун дунё бўйлаб хусусий шахсларнинг маблағларидан 3,9 фоизи уларга тегишлидир.
Изоҳ (0)