Россиядан учган Ту-22М3 бомбардимончилари ИШИДнинг Пальмира (Сурия) шарқи ва шимоли-ғарбидаги марраларига зарбалар берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги пресс-релизида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Россия Федерацияси ҳудудидан учган олтита Ту-22М3 узоқ масофага учадиган бомбардимончилари Пальмира шарқи ва шимоли-ғарбидаги, Ас-Сухна ва Арақ аҳоли пунктлари яқинидаги ИШИД марраларига парча-фугасли ўқ-дорилар билан зарбалар берди», — дейилади пресс-релизда.
Зарба натижасида Ас-Сухна шаҳри ҳудудида террорчиларнинг бошқарув пункти ва йирик дала лагери йўқ қилинди. Шунингдек, Пальмира ва Арақ ҳудудларида бошқарув пунктлари ва террорчилар йиғини, ўқ-дори ва қурол-аслаҳа ерости омбори йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)