Россия, Озарбайжон ва Эрон бизнес, маданият ва туризм йўналишларида уч томонлама ҳамкорликни келгусида янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Юқоридаги давлатлар раҳбарлари 8 август, душанба куни Бокудаги уч томонлама учрашув чоғи имзолайдиган декларация лойиҳасидан буни англаш мумкин. Декларацияда уч мамлакат фуқаролари учун виза тартибини соддалаштиришнинг аҳамияти таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, иқтисод, энергетика ва транспортнинг турли соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида келишиб олинди. Хусусан, гап Шимолий Европани Жануби-Шарқий Осиё билан бирлаштириши лозим бўлган «Шимол—Жануб» транспорт йўлагини ривожлантириш ҳақида кетмоқда.