Ҳиндистон ғарбидаги Бхиванди шаҳрида икки қаватли уй қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Тўрт нафар жабрдийда қутқариб қолинди, вайроналар остида яна олти киши қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда, NDTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, икки қаватли эски уйда учта оила истиқомат қилган. Бино авария ҳолатида бўлганлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)