АҚШ президенти Барак Обаманинг кенжа қизи Наташа (қисқача Саша) оиланинг севимли ресторанида ишлайди. Бу ҳақда Boston Herald нашрига таяниб, «Bigmir.net» хабар бермоқда.
15 ёшли Саша Массачусетс штатидаги Мартас-Виньярд оролчасида жойлашган «Нэнси» номли балиқ ресторанига ишга кирди. Унинг навбатчилиги 07:30 да бошланиб, 4 соатдан кейин – 11:30 да тугайди.
Саша касса аппаратида ишлайди. Шунингдек, у экспресс-дарчада овқат бериш ва столларни йиғиштириш билан шуғулланади.
Президент қизининг хавфсизлиги учун олти нафар махсус хизмат агентлари масъулдир. Улар ресторан яқинидаги йўлтанламасда навбатчилик қилади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Барак Обама «Нэнси» ресторани хўжайини билан яқин алоқада бўлгани учун ҳам унинг қизи шу ерда ишлайди.
Изоҳ (0)