Россиянинг Аҳмат Қодиров номидаги минтақавий жамоат жамғармаси Суриянинг Алеппо шаҳрида қочқинлар учун тиббий марказ очади. Жамғарма вице-президенти Зиёд Сабсаби Алеппо губернатори билан бу борада келишувга эришди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Сабсаби Ҳмеймим ҳарбий базасида жойлашган душман томонларни яраштириш бўлимининг россиялик вакиллари билан учрашди. Шунингдек, у Алеппо губернатори Марвон Улабий билан ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди. Қочқинлар учун доимий тиббий марказ очиш бўйича келишувга эришилди», — деб ёзди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Қодировнинг маълум қилишича, марказда 38 минг кишига хизмат кўрсатилади.
«Террочилар забт этган шаҳарларни ташлаб кетишга мажбур бўлган барча талабаларга жамғарма ўқув анжомларини олиб беради», — қўшимча қилди республика раҳбари.
Изоҳ (0)