Афғонистон ғарбида уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди, яна беш нафари яраланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Саёҳатчиларни ташиётган иккита микроавтобусга эрталаб қуролланган кишилар ҳужум қилди. Натижада 10 киши ўлдирилди, беш нафари яраланди», – дея губернатор Фарҳод Ҳамидий сўзларидан иқтибос келтиради «Синьхуа».
Қайд этилишича, бир неча кишини қутқаришга муваффақ бўлинди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Саёҳатчиларнинг фуқаролиги ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Ҳозирча ҳеч қайси экстремистик гуруҳ мазкур ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)