Google Play дўконида яқинда Uzbekistan Explorer Android-дастури пайдо бўлди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Ишлаб чиқувчилар сўзларига кўра, бу «сизга Ўзбекистонга маҳаллий фуқаро кўзи билан қараш имконини берувчи тўлиқ муаллифлик ва нотижорат лойиҳасидир».
Таъкидланишича, дастур ёрдамида фойдаланувчи мустақил равишда мамлакатнинг энг қизиқарли манзилгоҳларига ташриф буюриши, миллий таомлардан баҳраманд бўлиши, қулай меҳмонхоналарда дам олиши мумкин.
Дастур орқали қуйидаги имкониятларга эга бўлиш мумкин:
- тарихий ёдгорликлар, меҳмонхона ва ресторанларнинг муаллифлик фотосуратларини оффлайн режимда томоша қилиш;
- ҳар бир жой ҳақидаги муаллифлик фикрларини ўқиш;
- ҳаётий вазиятларнинг кўпчилиги юзасидан маҳаллий аҳоли маслаҳатларидан фойдаланиш;
- кенг кўламли сўзлашгичдан фойдаланиш;
- бевосита дастурнинг ўзидан Google Maps ёрдамида зарур манзилларни топиш.
Изоҳ (0)