Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi смартфони фотосуратини Xiaomi Today инсайдер ресурси эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Таниқли Хитой бренди логотипи туширилган қурилма Samsung Galaxy S7 edge, S7 edge Plus ва Note 7’га хос бўлган қайрилма экранга эга.
Инсайдерлар таъкидлашича, суратда Mi Edge ёки Mi Edge Note деб ном олиши кутилаётга қурилма акс этган. Аввалроқ Xiaomi қайрилма экранли смартфонни ишлаб чиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Суратга қараб, смартфон бармоқ изи сканерига эга бўлишини айтиш мумкин.
Нашр эслатишича, аввалроқ смартфон босим кучини аниқлай оладиган 5,7 дюймли экран, 6 Гб тезкор ва 128 Гб ички хотира, 4000 мА/соат сиғимли аккумулятор, Qualcomm Snapdragon 821 чипсетига эга бўлиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
Изоҳ (0)