Facebook асосчиси Марк Цукерберг компания тарихидаги энг катта ва техник жиҳатдан илғор лаборатория очилишини эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Келгуси 10 йил давомида ҳамма нарсага қўл урамиз — Oculus виртуал реаллик кўзойнакларидан тортиб қуёш батареяларида ишлайдиган самолётларгача», — дея ёзган Цукерберг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Цукербергга кўра, Facebook’да доим ҳар бир жамоа учун лабораториялар бўлган, бироқ янги лаборатория муҳандислар биргаликда ишлаши мумкин бўлган ўзига хос марказга айланади.
Изоҳ (0)