«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 10 671 та рейсни амалга ошириб, 1 миллион 176,9 минг йўловчини манзилига етказди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Битта рейсга тўғри келадиган йўловчилар ўртача сони 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 111 йўловчига кўпайди. Рейс ва йўловчилар сонларининг ошиши узоқ чет эл йўналишларида ҳам қайд этилган.
Олти ой ичида 19,7 минг тонна юк (пулли юк ва почтани ҳисобга олганда) ташилган, ўсиш 7,5 фоизга тенг бўлди.
Изоҳ (0)