Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари орасида 31 июль, якшанба куни энг салқин ҳаво Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларида кузатилди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра (pdf), шу куни Андижон ва Наманганда максимал ҳаво ҳарорати +28 даражагача, Фарғонада эса +29 даражагача кўтарилди.
Шу куни Самарқандда энг юқори ҳаво ҳарорати +30 даража, Жиззах шаҳрида +31 даража, Гулистон шаҳрида +32 даража, Тошкент шаҳрида +33 даража, Навоий шаҳрида +34 даража, Бухоро ва Термиз шаҳарларида +35 даража, Қарши шаҳрида +36 даража, Нукус ва Урганч шаҳарларида эса +37 даражани ташкил этди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати бундан ҳам салқинроқ бўлган. Хусусан, Қамчиқ довонида 31 июль куни ҳаво ҳарорат +17 даражадан ошмаган бўлса, Чимён ён-бағирларида энг юқори ҳарорат +21 даражани ташкил этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)