Ўзбекистонда 2 август, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, сешанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +18…+23 даража, қолган жойларда +25…+27 даражагача илиқ бўлади.
2 август куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22…+27 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30…+35 даража, Тошкент шаҳрида +34…+36 даража, қолган ҳудудларда +37…+39 даражагача иссиқ бўлади.
Маълумот учун, 31 июль куни Фарғона водийсидаги вилоят марказлари Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари орасида энг салқини бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)