1 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонлик олимпиячилар Бразилияга жўнаб кетди. Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейрога «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг махсус самолётида жўнаб кетди.
2. Фото: Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Аввал хабар берилганидек, тест имтиҳонлари сабаб Тошкентда бир қатор кўчалар ёпилди.
3. Сурияда Россия вертолёти уриб туширилди. Кремль Сурияда Россия вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
4. Хонанда Лола барчадан кечирим сўради. «Кечириш – бу озод бўлиш. Гина-араз эса сиздан бошқа кимдир заҳарланишига умид қилиб ичилаётган заҳардир», — деди хонанда.
5. Эркин Комилов ўзи ҳақида ножўя видео тарқатганларни судга бермоқчи. Актёр видеодаги қўпол сўзни айтмаганини билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)