АҚШ президентлик сайлови натижасидан қатъи назар Осиё-Тинч Океани ҳудуди билан яқин алоқалардан воз кечмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Барак Обама 1 август куни «Стрейтс таймс» газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«АҚШ икки юз йилдан ортиқ вақт давомида Тинч океани ҳудудидаги мамлакат ҳисобланади ва бу факт ўзгармайди. Ушбу ҳақиқат президент сайловлари натижасига боғлиқ эмас. Олдинроқ биз Осиё-Тинч Океани ҳудуди билан алоқаларни кенгайтиргандик, бу нарса келажакда ҳам давом этади», – деди Обама.
АҚШ президенти мазкур ҳудудда дунёнинг ярмидан ортиқ аҳолиси яшаётганини, бу ерда ўрта тоифа шаклланаётгани ҳамда АҚШ учун кўплаб имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Барак Обаманинг сўзларига кўра, алоҳида эътибор Осиёнинг жануби-шарқий мамлакатларига қаратилмоқда. АҚШ президенти мазкур жараёнда Сингапур муҳим ролга эканини айтди.
Изоҳ (0)