Швециялик муҳандис Аксель Борг учар курси яратди, дея хабар бермоқда 3DNews.
Кашфиётчи қачонлардир ҳар бир муҳандис ҳаёти давомида ўз учар қурилмасини лойиҳалаштириб, уни ҳаётга татбиқ этишга уриниб кўриши лозимлиги ҳақидаги фикрни эшитган эди. Бу ғоя унга жуда маъқул келди. Болаликдаги орзусини у саккизта бензин двигателли пропеллер, каркасдан қувур, контроллер ва ўриндиқ ёрдамида ҳаётга жорий қилишга эришди. Қурилмани лойиҳалаштириш давомида Аксель унга бир нечта ўзига хос талаб қўйди: қурилма ихчам ўлчамларга эга бўлиши ва одатий гаражга сиғиши, шунингдек, оддий, қулай ва учиш давомида бир финжон қаҳва ичиб дам олиш имконини бериши керак эди.
Конструкция 7 минг доллар таннархга эга. Албатта, ушбу қурилмада узоқ масофага уча олмайсиз, бироқ кўнгилочар парвоз учун ундан фойдаланиш мумкин.
Учар курсини яратиш учун муҳандис олти ой вақт сарфлади. Бироқ у агар иш ва оилага вақт ажратмасдан, лойиҳага бутунлай киришса, бунга икки—уч ҳафта вақт сарфлаш мумкинлигини таъкидлади.
https://www.youtube.com/watch?v=l-e2QiCbYjc
Изоҳ (0)