Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик 58 ёшли опера куйчиси, Тошкентдаги «Регистон» ансамбли раҳбари Хурсанд Шеров севимли артисти Муслим Магомаев хотирасига велотур бағишлади. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.

Фото: My Day

Фото: My Day

Хонанда Ипак Йўли орқали, Олмаота, Новосибирск, Красноярск, Иркутск, Чита, Маньчжурия ва Пекиндан ўтади. Қайтишда эса Туркманистон ва Озарбайжондан ўтиб, 29 октябрь куни Бокуда концерт беради.

Хонанда иккинчи маротаба Магомаев хотирасига велосафар уюштирмоқда. Биринчи марта у Тошкентдан Москвагача сафар қилиб, велосипедда 3,5 минг километр йўл босиб ўтган ва Магомаевнинг Москвадаги ҳайкали остида концерт берган эди.

Фото: My Day

Фото: My Day

Сафар чоғида Шеров тўплаётган ахборот ва олиб бораётган съёмка материаллари Андрей Малаховнинг «Биринчи канал»даги «Пусть говорят» дастури орқали кўрсатилади.

Айни пайтда Шеров Читада бўлиб, у ердан 26 июль куни Забайкальскка йўл олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда